Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига асосан мамлакатимизда хар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиши белгилаб қўйилган. Шу муноабат билан Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси яқинлашиб келаётган “Тиббиёт ходимлари куни” байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида тумандаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритиб келаётган, иш фаолияти даврида бошқаларга ўрнак бўлаётган, ўз вазифасига маъсулият ва садоқат билан ёндошаётган хамда тиббиётимиз ривожига ўз хиссасини қўшиб келаётган 250 дан ортиқ тиббиёт ходимларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш хамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-136-сонли фармонига мувофиқ қонунда белгиланган тартибда, асосли рағбатлантирилди. Байрам муносабати билан 08.11.2022 йилда тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида тиббиёт ходимлари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда сўзга чиққан ходимлари барча ишлаётган тиббиёт ходимларини яқинлашиб келаётган “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан чин юракдан табриклади. Шунингдек, бир гурух тиббиёт ходимлари Касаба уюшмаси қўмитасининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.