Қамаши туман тиббиёт бирлашмасида бугун 8-Март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкиллаштирилди
Ушбу байрам тадбирида Соғлиқни сақлаш вазири томонидан онлайн тарзда соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатиб келаётган аёлларни байрам билан чин юракдан табрикладилар. Шунингдек, Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Умид Бойсунов ва тиббиёт бирлашмаси шифокорлари “8 март –Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритувчи шифокор ва хамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатиб, уларни баҳор, янгиланиш ва ёшариш айёми қолаверса, хотин-қизлар байрами билан табриклади ва уларга эсдалик совғаларини улашдилар.