Хозирги кунда Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли даволаш-профилактика муассасаларида “Яшил макон” умуммиллий давлат дастури бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тиббиёт муассасаси ховлиси хар хил чиқиндилардан тозаланиб, туман “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг махсус чиқинди ташувчи автротранспорт воситалари орқали чиқиндилар олиб кетилиб, худуд ободонлаштирилмоқда. Шунингдек тиббиёт муассасаларида шу кунга қадар 3800 дона хар хил турдаги мевали ва манзалари дарахтлар экилди. Хозирги кунда “Яшил макон” умуммиллий давлат дастури асосида дарахт кўчатлари экишишлари давом эттирилмоқда.