Бугунги кунда вилоятда 46 та давлат тиббиёт муассасалари мавжуд бўлим, 291 минг 636 нафар аҳолисига 144 та тиббий бригадалар бирламчи тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
Бундан ташқари 26 та хусусий тиббиёт муассасалари
20 турдаги ихтисосликлар бўйича аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Аҳоли орасида сурункали касалликларни эрта аниқлаш бўйича профилактик ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар мунтазам ўтказилмоқда.
Бу тадбирларни ўтказилиши нақадар муҳимлигини қуйидаги статистик рақамларда ҳам кўришимиз мумкин.
2023 йил якуни билан туманда онкологик касалликлар бўйича ҳисобда турган сони 1159 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 31,4 фоизга ёки 107 тага ошган.
Айниқса бу касаллик Қоратепа бўлимида 2022 йилга нисбатан 0,2 фоизга (44 тадан 49 тага), КТМПда 14,1 фоизга (201/234) юқори ўсиш кузатилган.
Туманда ҳанузгача касалликни ўртача тўртдан бири ёки
32 фоизи (160 тадан 51 таси) кеч босқичда аниқланмоқда.
Кеч аниқлаш КТМП 40 фоизни (74 тадан 30 таси), Қоратепа бўлимида 29,4 фоизни (17 тадан 5 таси), 51-сон ОПда 31 фоизни (29 тадан 9 таси),
Катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар билан умумий касалланиш ҳолатлари йилдан йилга ортиб бормоқда. Жумладан, 2024 йил 1 январ ҳолатида:
Юрак қон томир касалликларини интенсив кўрсаткичлари туманда жами 12429 нафар бўлиб, шундан бирламчи аниқланганлар 9485 тани ташкил этади.
Қандли диабет касалликларини интенсив кўрсаткичлари туманда жами 562 нафар бўлиб, шундан бирламчи касалланиш 66 нафарни ташкил этади. 2022 йилга (496) нисбатан 11,7 фоизга ва абсолют рақамларда ҳам 74 тага ошган.
Қандли диабет касаллиги интенсив кўркачкичларини юқори улуши Қамаши шахри, Қоратепа бўлими ва 51-сон ОП худудлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Туманда 2023 йил амбулатор–поликлиника муассасаларига қатновлар сони 1 млн 425 минг 858 нафарни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 18 минг 163 тага ошган.
Бироқ, бу кўрсаткич Баландчайла ОШПда 17668 нафар ташкил этиб, 2022 йил (21233 минг та)га нисбатан 3565 тага камайган.
Шунингдек, оилавий поликлиникалар бўйича қатновлар сони 49-сон ОПда 45698 нафар ташкил этиб, 2022 йил (72954 минг та)га нисбатан 27526 тага камайган.
Тумандаги тиббиёт муассасаларда оилавий шифокор ва тор соҳа мутахассисларга бўлган талаб юқорилича қолмоқда.
Жумладан, туман бўйича жами 12,5 ставка вакант ўринлари мавжуд бўлиб, энг кўп вакант иш ўринлари 48-сон ОПда 3,5 ставка, Ёртепа ОШПда 2,5 ставка, Гулистон ОШПда 2,0 ставка вакант ўринлари мавжуд.
Шифокорларнинг малакаси таҳлил қилинганда туманда 103 нафар (51,2 фоиз) шифокор тоифа эга эмас.
Энг кўп тоифасиз шифокорлар КТМП 17 нафар (60,7 фоиз), 48-сон ОПда 4 нафари (80 фоиз), Гулистон ОШПда 3 нафар (75 фоиз), 51-сон ОПда 4 нафари (40 фоиз) ташкил этмоқда.
Тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёжни қондириш, жумладан, олис ва чекка ҳудудлардаги вакант ўринларни малакали кадрлар билан бутлаш мақсадида жорий йил 19-апрел куни Бухоро Давлат тиббиёт инсититутининг Қамаши туманида яшовчи 4 нафар талабалари билан учрашув ўтказилиб, уларни ишга жойлаштириш бўйича манзилли чора-тадбирлар ва уч томонлама шартномалар тузилди.
Аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизматларни яқинлаш-тириш мақсадида туман даражасида режалаштирилган
20 турдан 9 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари амалиётга жорий қилиш режалаштирилган.
Хусусан, туманларда лапороскопик амалиётлар жорий қилиниши режалаштирилган.
Травматология ва ортопедия йўналишида 4 турдаги юқори технологик амалиётларни Республика муассасалари мутахассислари билан биргаликда ўтказилмоқда.
Туманда 2023 йилда 8754 та туғилиш қайд этилган бўлиб, 2022 йилга (7793 та) нисбатан 3 фоизга (961 та) кўпайган
Туғилиш барча ҳудудларда кўпайган, бироқ Ёртепа ОШПда 3,8 фоиз (+10та), 47-сон ОП 2,5 фоиз (+58та), Чим бўлимида 5,4 фоиз (+85 та) ва 48-сон ОПда 5,6 фоиз (+136 та) кескин ўсиш кузатилган.
Туманда 2023 йилда 83 та гўдаклар ўлими қайд этилиб 2022 йилга (67 та) нисбатан +16 тага кўпайган.
Гўдаклар ўлими КТМПда +8 тага, 51-сон ОПда +3 тага, Гагарин ОШПда +2 тага ошган.
Шунингдек, 2023 йилда 2 та оналар ўлими қайд этилиб,
2022 йилга (2 та) нисбатан тенг бўлган.
2024 йил 3 ойида оналар ўлими қайд этилмаган.
Президентимизнинг ПҚ-67-сон қарорларининг 6 бандига асосан Қарши темир йўл шифохонасининг бино, иншоотлари, тиббий техника ва жиҳозларини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали балансига беғараз ўтказиш орқали бирлаштириш ишларини ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимининг (29.02.2024 й 111-4-0-Қ/24 сон)қарори ҳам қабул қилинган.
Лекин, қарор билан ташкил этилган гуруҳлар томонидан:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Қарши минтақавий темир йул узели” унитар корхонаси учун 5 ўрин Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ўрин фондидан ўтказилди.