Ўзбекистон Республикаси Президентининг тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқотида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда узоқ қишлоқларда ихчам ва қулай тиббиёт масканлари очилиши давом этмоқда.
Бу сафар 1 та маҳалла тиббиёт пункти Қоратепа МФЙ Аччи массивида фойдаланишга топширилди. Маҳалла тиббиёт пунктида оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси томонидан қон босими ҳамда тана ҳароратини ўлчаш, зарур ҳолларда шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш, кўрсатмага мувофиқ вена ва мушак орасига инъекциялар юбориш каби бирламчи тиббий хизмат амалга оширилади. Қолаверса, бу ерда режага мувофиқ, болаларда эмлаш ишлари, аҳоли орасида кенг тарқалган эндокрин касалликларининг дастлабки скрининг тадбирлари амалга оширилади. Мазкур тиббиёт пункти очилиши ахоли орасида хурсандчилик билан қабул қилинди.