Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 29-апрелдаги 11-11249-сонли кўрсатма хати асосида мамлакатимизда “Ёшлар саломатлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган режага асосан 2023 йил 25-май куни Қамаши туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада “Ёшлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилди. Акция доирасида тумандаги 18-30 ёшгача бўлган ёшлар 15 турдаги тиббиёт мутахассислари ва КТМП тор соҳа мутахассислари томонидан мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра, 422 нафар ёшлар тиббий кўриклардан ўтказилди. 117 нафар ёшларда касалликлар аниқланган. Шундан 106 нафар фуқарога амбулатор, 11 нафар фуқарога туман шифохонасида (стоционар) ётиб даволаниш учун йўлланмалар берилди.