Қамаши туманида “14-июнъ-Бутунжаҳон донорлар кунини ўтказиш тўғрисида”

2005 йил май ойида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг WHA 58.13-сонли резолюциясида ҳар йили 14-июнъ-Бутунжаҳон донорлар кунини нишонлашга қарор қилинганлиги муносабати билан  “Қон топшириш-ҳамжиҳатликдир. Донор бўлинг ва хаётни сақлаб қолинг” шиори остида Бутунжаҳон донорлар кунини ўтказиш, фаол беғараз донорларни ва донорликни ҳаракатида фаоллик кўрсатаётган инсонларни тақдирлаш мақсадида  туманда июнъ ойини донорлик ойлиги деб эълон қилинди. Шу билан бирга, кўнгилли донорлик тарғиботи биргина Республика қон қуйиш маркази ёки унинг сайёр гуруҳлари вазифаси эмаслиги, қон ва қон маҳсулотлари захираси нечоғли муҳимлиги, қай ҳолларда қон қуйишга мурожаат қилиниши, захира бўшаб қолиши қандай оқибатларга олиб келиши батафсил тушунтирилиб борилса, ишонамизки, кўнгилли донорликка муносабат ўзгаради. Шу боисдан нафақат тиббиёт ходимлари, балки аҳолини ҳам донорликда фаол бўлишга чорлаймиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, донорликнинг маълум талаблари бор, булар: қон топширишдан бир кун олдин донор етарлича дам олиши, тиниқиб ухлаши керак. Кечки овқатга ёғли таом истеъмол қилинмаслиги тавсия этилади (қон таҳлилига таъсири бор). Эрталаб енгил нонушта қилиши керак. Қон топширишга келган донор, албатта, тиббий кўрикдан ўтказилади. Қондаги гемоглобин миқдори аниқланади.

Яна бир эътиборли жиҳати, ўз қонини камида 40 марта, қон компонентларини 60 марта топширган кишилар фахрий донор ҳисобланади. Қон хизматларида олинадиган қон миқдори организмдаги умумий қон миқдорининг 10 фоизини ташкил қилади, яъни 350-400 миллилитр. Организм йўқотган суюқлик ўрнини 36 соат ичида тиклаб олади.

Qamashi tumani Farovon kucha № 28

Aloqa

Aloqa

+998-75-532 54 48

E mail  manzili

E mail manzili

qamashittb@etlgr.com

Online so'rov

Online so'rov

Biz bilan bo'glaning