Ўзбекистон Республикаси Президентининг тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқотида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда узоқ қишлоқларда ихчам ва қулай тиббиёт масканлари очилмоқда.
Шу муносабат билан Қамаши туманига 9 та маҳалла тиббиёт пунктлари (тиббий контейнерлар) олиб келинган бўлиб, шу кунга қадар 3 та маҳалла тиббиёт пунктлари (Узун МФЙ, Оқрабод МФЙ ва Баландчайла МФЙлар) маҳалла тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди. Ушбу тиббиёт пунктлари очилишида Қамаши туман ҳокими ўринбосарлари, тиббиёт ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. Маҳалла тиббиёт пунктларида оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси томонидан қон босими ҳамда тана ҳароратини ўлчаш, зарур ҳолларда шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш, кўрсатмага мувофиқ вена ва мушак орасига инъекциялар юбориш каби бирламчи тиббий хизмат амалга оширилади. Қолаверса, бу ерда режага мувофиқ, болаларда эмлаш ишлари, аҳоли орасида кенг тарқалган эндокрин касалликларининг дастлабки скрининг тадбирлари амалга оширилади.
Мазкур махалла тиббиёт пунктлари туманнинг узоқ, ахолис кўп бўлган худудларга йўлган қўйилиши белгиланган. Шу боисдан ҳам махалла тиббиёт пунктлари иш бошлаганхудудлар ахолисига байрамона кайфият бағишлади.