Қамаши туманида 3 та тиббиёт муассасалари фойдаланишга топширилди.

1. Қамаши туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Лангар қишлоқ участка шифохонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Бугун Қамаши туманида бир қатор тиббиёт масканларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди. Тантанали очилиш маросимларида туман ҳокими Ботир Тоғаев, туман прокурори Бахриддин Баҳодиров, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Туман марказидан 40 километр узоқликдаги Кўкбулоқ маҳалласи Янги қишлоқ ҳудудида лойиҳа қиймати 2 миллиард 350 миллион сўмлик янги тибиёт маскани биноси фойдаланишга топширилди. Ушбу шифохона маскани 15 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсататди. Шунингдек, худуд аҳолисига сифатли ва қулай тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиш учун замонавий автомобиль ажратилиб тез тиббий ёрдам  шахобчаси  ҳам ташкил этилган.

2. Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги бор беморлар учун Қамашида туманлараро Гемодиализ бўлими очилди. Қамаши туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан туман тиббиёт бирлашмасида Гемодиализ бўлими биноси таъмирлаш ишлари учун 468,2 миллион сўм ажратилди. Таъмирлаш ишлари якунланиб бугунги кунда ушбу бўлим беморларни қабул қилишни бошлади. 5 ўринли Гемодиализ бўлими туманлараро хизмат қилишга мўлжалланган бўлиб, Қамаши, Ғузор, Дехқонобод ва Яккабоғ туманларининг бир қисмида яшовчи гемодиализ муолажасига муҳтож  бўлган беморларга вилоят марказига бормасдан туриб даволаниш имконини беради. Ушбу бўлим 1 кунда ўртача 15 та 1 ойда эса 450 нафар беморга хизмат қилиш имкониятига эга. Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда 5 дона гемодиализ аппаратлари, шунингдек,  “Ўзмедимпекс” МЧЖ ва Германиянинг “ESS GmbH” компанияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ беғараз ёрдам сифатида беморлар учун 5 та сунъий буйрак аппаратлари олиб келинган.

3. Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлимининг 42 йиллик биносида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қамаши тумани Тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими биноси 1980 йилда қурилган бўлиб, ҳозирга қадар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. 45 ўринли Болалар бўлимининг иккинчи қаватида таъмирлаш ишлари олиб борилган эди. Ўшанда туман ҳокими биринчи қаватда ҳам беморлар учун зарур шароит яратилиши бўйича ваъда берган эди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан 865 миллион сўм маблағ ажратилиб, биринчи қават ҳам замонавий кўринишга келтирилибди.  Ботир Тоғаев бўлимда олиб борилган ишлар билан танишди ва беморларга саломатлик тилади.

Qamashi tumani Farovon kucha № 28

Aloqa

Aloqa

+998-75-532 54 48

E mail  manzili

E mail manzili

qamashittb@etlgr.com

Online so'rov

Online so'rov

Biz bilan bo'glaning