Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан, тиббиёт ходимлари ўртасида 11 ноябрь — Касаба уюшмалари ташкил топганлигига 120 йил тўлиши муносабати билан спортнинг 5 та тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Мусобақаларда Даволаш профилактика муассасалари (ДПМ) жамоалари ўзаро 1-, 2- ва 3-ўринлар учун беллашишди. Беллашувлар жонли ва қизғин тарзда ўтди.
🏆 Мини футбол йўналиши бўйича ғолиблар қуйидагича аниқланди:
1️⃣ ўрин — 49-ОП Қоратепа филиали
2️⃣ ўрин — Туман марказий шифохонаси жамоаси
3️⃣ ўрин — ҚТМП ходимлари жамоаси
Ғолиб ва фаол иштирок этган жамоалар касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мусобақа тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ва бирдамликни кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.


