Жорий йилнинг 9 ноябр кунида туманнинг Қишлиқ МФЙ худудида жойлашган қишлоқларда малакали мутахассислар иштирокида ахолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилди. Ушбу чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида 81 нафар ахоли тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 8 нафар беморларга керакли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланди. Кўрилган ахолининг 7 нафари тўшакда ётиб қолган ногирон беморлардир. Шунингдек, 27 нафар хомиладорлар бўлиб, 6 нафар хомиладор аёлларнинг яшаш хонадонларига борилиб, хомиланинг яхши ривожланиши учун тегишли тиббий кўрсатма ва маслахатлар берилди.