Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда болалар орасида ич кетиши ва қайт қилиш белгилари билан кечаётган вирусли инфекция ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси маълум қиладики, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) мавсумий характерга эга бўлиб, ҳар йили куз-қиш мавсумида ҳаво совиши билан бу турдаги касалланиш ҳолатлари кўпайиши табиий ҳолат ҳисобланади.
Айрим болаларда вирус асосан йўтал, бурун битиши, аксириш ва тана ҳарорати ошиши билан кечса, бошқаларда эса ошқозон-ичак тизимидаги бузилишлар яъни ич кетиши ва қайт қилиш каби белгилари билан намоён бўлиши мумкин. Бу ҳолат вируснинг турли штаммлари билан боғлиқ.
Мутахассислар тавсия қилади
• Болада юқори ҳарорат, ич кетиши ёки қайт қилиш белгилари кузатилса, дарҳол оилавий шифокорга мурожаат қилинг.
• Болаларни ортиқча совуққа чиқармаслик, уй хоналарини мунтазам шамоллатиш ва намлик усулида тозалаб туриш муҳим.
• Етарлича суюқлик, айниқса илиқ сув, шўрва, сут ва қатиқ маҳсулотларини бериш тавсия этилади.
📞 Мурожаат учун қуйидаги тиббиёт муассасалари билан боғланишингиз мумкин:
• Кўп тармоқли марказий поликлиника бошлиғи Э.Эшонқулов — ☎️ 91-992-88-22
• 47-сон оилавий поликлиника бошлиғи З.Тўраев — ☎️ 97-927-92-98
• 48-сон оилавий поликлиника бошлиғи Ш.Бобоқулов — ☎️ 97-441-15-02
• 49-сон оилавий поликлиника бошлиғи Н.Норқулов — ☎️ 97-315-99-03
• 50-сон оилавий поликлиника бошлиғи М.Бекбутаев — ☎️ 99-152-60-26
• 51-сон оилавий поликлиника бошлиғи Т.Худойқулов — ☎️ 90-666-35-11
• Баландчайла ОШП бошлиғи Н.Омонова — ☎️ 90-893-83-46
• Чангак ОШП бошлиғи Н.Холтураев — ☎️ 97-385-10-55
• Гулистон ОШП бошлиғи Н.Оролов — ☎️ 88-313-97-97
• Ёртепа ОШП бошлиғи М.Нортошова — ☎️ 91-469-90-31
• Пахтаобод ОШП бошлиғи У.Сафаров — ☎️ 99-333-12-82
• Чим қишлоқ участка шифохонаси бошлиғи Ф.Чуллиева — ☎️ 88-639-86-86
• Қоратепа қишлоқ участка шифохонаси бошлиғи Н.Бердиев — ☎️ 91-950-15-00
• Лангар қишлоқ участка шифохонаси бошлиғи А.Нейматов — ☎️ 91-561-57-23
• Кўкбулоқ қишлоқ участка шифохонаси бошлиғи Ў.Пардаев — ☎️ 91-211-41-01
• Қўшкўл қишлоқ участка шифохонаси бошлиғи Қ.Рустамов — ☎️ 99-137-57-80
Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси
