Бугун 3-декабр Бутунжахон ногиронлар куни муносабати билан Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси мутахассис шифокорлари томонидан Кўп тармоқли марказий поликлиникасида ногиронлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, уйида ётиб қолган ногиронларнинг холидан хабар олиниб, тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли дори воситалари билан таъминланиб, соғлиги учун зарур бўлган тиббий тавсиялар берилди.