Қамашида “Она ва бола” маркази биноси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Қамаши туманида лойиҳа қиймати 14,4 миллиард сўмни ташкил қиладиган 120 ўринли 5 қаватдан иборат “Она ва бола” маркази бунёд этилди.

Бугун ушбу бино тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, тиббиёт ходимлари куни билан барча шифокорларни табриклади. Ушбу марказ Давлатимиз раҳбарининг қамашиликларга совғаси эканлигини таъкидлаб, келгусида соғлом авлодни дунёга келтиришда беқиёс  ўрин тутишини таъкидлади.

0,24 гектар майдонда 5 қаватдан иборат замонавий бино қурилди. Бу ерда 20 ўринли ҳомиладорлик патология бўлими, 20 ўринли гинекология бўлими ва 80 ўрнили туғруқ бўлими ягона мажмуада жамланган.

Туғиш ёшидаги ҳамда ҳомиладор аёлларга туғруқ ва туғруқдан кейинги даврларда битта марказда ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш имкони яратилган. Марказда 368 нафар тиббиёт ходими фаолият олиб боради.

Вилоят ҳокими ва кенг жамоатчилик марказда яратилган шароитлар билан танишди. Шундан сўнг маданият ходимлари тмоиндан концерт дастури ташкил қилинди.

 

Qamashi tumani Farovon kucha № 28

Aloqa

Aloqa

+998-75-532 54 48

E mail  manzili

E mail manzili

qamashittb@etlgr.com

Online so'rov

Online so'rov

Biz bilan bo'glaning