Қамаши туманининг тоғли ҳудудида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Аҳоли соғлигини сақлаш ишларини жойларда ташкил этиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва эрта ташхис асосида касалликларни олдини олиш — бугунги куннинг устувор вазифаларидан биридир. Ана шу мақсадда Қамаши туманида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Бугун туманнинг тоғли ҳудудларидан бири — Кўкбулоқ маҳалласининг аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди. Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Шуҳрат Авазов маҳаллада бўлиб, фуқаролар билан мулоқотда бўлди, уларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганди.

Шундан сўнг туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари — терапевт, кардиолог, педиатр, невропатолог, гинеколог, окулист, эндокринолог ва бошқа йўналишдаги шифокорлар иштирокида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Qamashi tumani Farovon kucha № 28

Aloqa

Aloqa

+998-75-532 54 48

E mail  manzili

E mail manzili

qamashittb@etlgr.com

Online so'rov

Online so'rov

Biz bilan bo'glaning