Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.04.2015 йилдаги “Республикада юқумли касалликлар иммунопрофилактикасини ташкил этиб ўтказиш тўғрисида”ги 0239-07/3 сонли санитария қоида ва меъёрлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18-октябрдаги №10-8/885-сонли кўрсатма хатини ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг барча даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида ва мактабларда ВПЧ-одам папиллома вирусига қарши вакцина билан 9 ёшдаги қизларни эмлаш ишлари 2019 йил 21 октябр куни бошланди. Бу эмлаш ишлари 2019 йил 31-октябр кунига қадар давом этади.