Қамаши туманининг тоғли, ахоли тарқоқ холда жойлашган Ўртадара МФЙ Бошдара қишлоғида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

13.01.2022 йилда Қамаши тумани Ўртадара МФЙ Бошдара худудида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Ушбу худудда 575 та хонадонда жами 4300 нафар ахоли истиқомат қилади. Ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган малакали тиббиёт мутахассислари (невропатолог, кардиолог, акушер-гинеколог, педиатр, терапевт ва ултратовуш шифокорлари) ахолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида ушбу худудда яшовчи жами 53 нафар фуқаролар тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва аниқланган касалликлар бўйича амбулатор даволаниш учун фуқароларнинг соғлигини тиклашда зарур бўлган тиббий маслахатлар берилди.

Qamashi tumani Farovon kucha № 28

Aloqa

Aloqa

+998-75-532 54 48

E mail  manzili

E mail manzili

qamashittb@etlgr.com

Online so'rov

Online so'rov

Biz bilan bo'glaning