1-октябр “Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида 30.09.2022 йилда байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу байрам тадбирида тиббиёт бирлашмасида фаолият кўрсатаётган ва самарали фаолият олиб бориб, хозирги кунда нафақада бўлган бир гурух тиббиёт ходимлари ташаккурнома ҳамда эсталик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, байрам муносабати билан бирлашмада ишлаётган бир гурух ходимлар тиббиёт бирлашмаси жамғарма маблағлари хисобидан мукофотлантирилди.