Ўзгидрометереология хизмати хабар қилганидек, 10-15 январь кунлари юртимизда аномал совуқ ҳарорат кутилмоқда. Бундай об-ҳаво шароитида тиббиёт муассасаларининг барқарор ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан қуйидаги чора-тадбирлар кўрилди.
Тумандаги 47-сон ОП, 50-сон ОП Лойқа худуди ва Баландчайла ОШПларга 1 донадан 30 КВТлик электр генераторлар ўрнатилиб, ишчи холатга келтирилди. Атрофлари девор билан ўралиб, том қисми ёпилди. Хар бир генераторларнинг ичида 40 литр дизел ёғилғиси мавжуд. Яна 200 литр ёқилғи захираси яратилган. Шунингдек, 1-чоракда 1 тонна дизел ёқилғиси билан таъминлаш учун Туман Молия бўлими томонидан маблағ ажратилган.
49-сон ОПга 30 КВТлик электр генератори олиб келинган бўлиб, хозирда ишчи холатга келтириш, том қисмини ёпиш ва атрофини ўраш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Туғруқхона бўлими учун 80 КВТлик электр генератори 09.01.2023 йилда соат 16-00 да олиб келиниб, ишчи холатга келтирилмоқда.
Қамаши ТТБ ва унга қарашли ДПМларга жами 340 тонна қора кўмир захираси мавжуд бўлиб, тақсимот асосида 233 тонна кўмир ёқилғи махсулотлари барча 25 та тиббиёт муассасаларига тарқатилиб, барча кўмирхоналарга солинган. Қамаши туман марказий шифохонаси учун 107 тонна кўмир захираси яратилган. Шунингдек, қўшимча ёқилғи сифатида шох-шаббалар жамғарилган. 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумда совуқ кунлар кўпайганлиги хаво хароратининг кескин пасайиши хисобига, кўмир махсулоти режадагидан кўпроқ миқдорда фойдаланилаётганлиги учун Қамаши туман тиббиёт бирлашмасига 30 тонна кўмир махсулотига эхтиёж мавжуд. Шу сабабли 30 тонна кўмир махсулоти билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраб Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига хат орқали мурожаат қилинди.