Қамаши туманида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар

Қамаши туман аҳолиси учун 455 ўринга мўлжалланган та шифохона (410 ўринли марказий шифохона, 45 ўринли юқумли касалликлар), 50 қатновга мўлжалланган Сил касалликларига қарши курашиш диспансери, 200 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 550 қатновга мўлжалланган 5 та оилавий поликлиника, 250 қатновга мўлжалланган 5 та оилавий шифокорлик пункти, та туман Тез ёрдам бўлими (22 та тез ёрдам шахобчалари) ва та ДСЭОМ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Тиббиёт соҳасида жами 3 585 нафар тиббиёт ходимлари, шундан 242 нафар (8,3 %) шифокорлар, 2 460 нафари (75,9 %) ўрта тиббиёт ходимлари ҳамда 883 нафар (37,8 %) кичик тиббиёт ва бошқа ходимлари ишлайди.

Январь-декабр ойларида 163470 минг нафар (57,2%) аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, 17162 минг нафарида турли хил касалликлар аниқланди. Шундан, 13798 нафари (80,3%) амбулатор шароитда, 1288 нафари шифохоналарда соғломлаштирилди.

туғиш ёшидаги 69215 нафар (99,3%) аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди, 31870 нафарида турли хил экстрагентал касалликлар аниқланди, 27922 минг нафари (87%) амбулатор шароитда, стационарда 1212 нафари (3,8%) соғломлаштирилди.

18 ёшгача бўлган 104663 нафар болалардан 81793 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, касаллик аниқланган 15603 нафар болаларнинг 88,7 фоизи соғломлаштирилди.

Тиббиёт муассасаларида 171 турдаги дорилар бепул тарқатилиб келинмоқда, имтиёзли рецеп билан 20 турдаги дори воситалар бепул тарқатилмоқда (Эндокринология, психиатрия, онкология ва уриш қатнашчиларига 153,8 млн .сўмлик).

Туман тиббиёт бирлашмасига маҳаллий бюджет ҳисобидан жорий таъмирлаш учун 468,2 млн.сўм маблағ ажратилди, 5 дона “4008S Classix” русумидаги гемодиализ аппаратлари ўрнатилди (37 та беморга, бир ойда 220 та сеанс ўтказмоқда).

Маҳаллий бюджетдан 860 млн.сўм маблағ ажратилиб 45 ўринли болалар бўлими тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Тоғли ва чекка қишлоқлар ахолисига 9 та тиббий контейнерлар ўрнатилди. Жамғарма маблағлари хисобидан 120,0 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари ўтказилган.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари:

Қамаши туманида Давлат Инвестиция дастури асосида “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган Қамаши тумани Пахтаобод МФЙ худудида жойлашган 47-сон ОПга қарашли Гагарин худуди учун 1,0 млрд сўм ва Баландчайла МФЙ худудида жойлашган Баландчайла ОШП биноларини реконструкция қилиш учун 1,0 млрд сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари охирига  етказилди.

Ҳозирги кунда узоқ худудларда жойлашган тиббиёт муассасаси Лангар бўлими Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2 млрд 660 млн сўм маблағ ҳисобга тўлиқ қайта қурилиш ишлари якунланиб, хозирги кунда ишга туширилган.

Шунингдек, Қамаши ТТБга қарашли 49-сон Бердоли худуди биносида тўлиқ жорий таъмирлаш  ишлари олиб борилди.

Тиббиёт бирлашмаси 45-ўринли Болалар бўлими ва қон тайёрлаш бўлимининг 2-қаватли биноси тўлиқ капитал таъмирланди.

Қамаши ТТБга қарашли Оқробод МФЙ даги 48-сонли ОПни янгидан қуриш режалаштирилган бўлиб, ушбу 48-сон ОП биноси фаолияти тўхтатилиб, тиббиёт ходимлари касб-хунар техникумининг бўш турган биноларига кўчирилди. Хозирги кунда ОП биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланиб, қурувчиларнинг айтишига кўра маблағ ўтказилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари вақтинча тўхтаб турибди.

Қамаши ТТБга қарашли Қизилтепа ОШПни реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, ушбу Қизилтепа ОШП биноси фаолияти тўхтатилиб, тиббиёт ходимлари мактаб биносининг бўш турган биноларига кўчирилди. Хозирги кунда ОП биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланиб, қурувчиларнинг айтишига кўра маблағ ўтказилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари вақтинча тўхтаб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарори бўйича Қамаши туманининг 2-сектори худудида жойлашган «Қорабоғ» МФЙдаги 50-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасининг «Қуйи Янгиқишлоқ» МФЙдаги «Қуйи Янгиқишлоқ» филиали биносини қуриш режалаштирилган бўлиб, “Элегант Нур махсус ИТК” МЧЖ билан 1.345 млн. сўмлик шартнома тузилиб, хозирги кунда  қурилиш ишлари тугалланган.

Qamashi tumani Farovon kucha № 28

Aloqa

Aloqa

+998-75-532 54 48

E mail  manzili

E mail manzili

qamashittb@etlgr.com

Online so'rov

Online so'rov

Biz bilan bo'glaning