Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 3 декабрь санасидаги 07-1-3053-сонли топширғига асосан Вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ахолининг муаммолари ва ижтимоий аҳволини ўрганиш бўйича Қамаши туманида соғлиқни сақлаш тизими бўйича олиб борилган ишлар бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 3 декабрь санасидаги 07-1-3053-сонли топширғига асосан Вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Қамаши туман ахолисининг муаммолари ва ижтимоий аҳволи ўрганиб чиқилди. Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 31.01.2023-06.02.2023 йил кунларигача ўтказилган ўрганишларда тумандаги 60 та МФЙлардан (Қоратепа, Тўқбой, Қорабоғ, Ёртепа, Истиқбол, Самарқанд, Тинчлик, Чангак, Дўстлик, Бойбури, Элобод, Одоқжонбўз, Қишлиқ, Қовчин, Қизилтепа, Қуйиянги, Чангак, Довуд МФЙларда) чақирилган фуқаролар тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда ва оилавий поликлиникаларида ташкил этилган тиббий кўрикда соғлиқни сақлаш тизимига оид жами 1411 нафар фуқароларнинг мурожаатлари келиб тушган. Жумладан: Соғлигини тиклаш масаласи бўйича 106 нафар; Тиббий кўрик масаласида— 1192 нафар; Имтиёзли ордер олиш масаласида — 62 нафар; Ногиронлик гурухи белгилаш масаласида — 25 нафар; Республика муассасаларида даволаниш учун навбатга қўйилган – 7 нафар; Эшитиш мосламаси бериш бўйича – 31 нафар. Қамаши туманида аҳолининг муаммолари ва ижтимоий аҳволини ўрганиш         жараёнида 1192 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикларда аниқланган 72 нафар беморлар туман тиббиёт бирлашмасига стационар шароитда даволанишлари учун ётқизилди. Тиббий кўрикка вилоятидаги барча ихтисослашган марказларнинг  кардиолог, травматолог, хирург, реаниматолог, педиатр, кўз касалликлари, онколог, ЛОР, фтизиатр, пулъмонолог, тери-таносил касалликлари  мутахассислари иштирокида УТТ, лаборатория, рентген, маммограф текширувларидан ўтказилди. Шунингдек, юқори технологик амалиётлар ўтказиш бўйича шакллантирилган рўйхат бўйича уларнинг 38 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг  38 нафарига тегишли тавсиялар берилди. 13 нафарига вилоят шифохоналарига ордер берилди. 6 нафари туман ВТЭКга йўналтирилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга 31 та эшитиш мосламаси, 57 нафарига ногиронлик аравачаси берилди.

Qamashi tumani Farovon kucha № 28

Aloqa

Aloqa

+998-75-532 54 48

E mail  manzili

E mail manzili

qamashittb@etlgr.com

Online so'rov

Online so'rov

Biz bilan bo'glaning