Тиббиёт ходимлари коррупция, наркотик ва психтроп воситаларини сотиш жиноятлари, кибиржиноятга қарши!

Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида жорий йилнинг 16 март кунида Туман Ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш, тиббиёт ходимлари орасида наркотик ва психтроп воситаларини сотиш жиноятлари, кибиржиноятга қарши курашиш тўғрисида ўқув семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинарда тиббиёт ходимлари ўртасида коррупция холатларини олдини олиш, беморларга этиборли бўлиш, халқни рози қилиб ишлаш кераклигини, коррупция холатларини бартараф этиш борасида таклифларни назарда тутувчи анкета-суровнома ўтказиш ва натижасини бахолаш, режа бўйича аноним суровнома ўтказилиб, энг халол тиббиёт ходими ТТБнинг жамғарма маблағлари хисобидан рағбатлантиришни, Коррупция хақида тезкор ва аноним хабар бериш тизимини такомиллаштиришни, Тумандаги барча ДПМларда давом этаётган таъмагирлик ва коррупция холатларини кескин бартараф этиш бўйича йиғилишлар ўтказиш, ТТБда таъмагирлик ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва хозирги технологиялар асрида интернетдан тўғри ва самарали фойдаланиш кераклигини, ижтимоий тармоқлардаги сайтларга хар хил бўлар бўлмас ёлғон маълумотларни жойламасликни хамда хар қандай ишончли бўлмаган сайтлардаги хабарларга ишонмаслик, шунингдек, телеграм мессенжери орқали фуқароларнинг пластик карталарининг парол рақамларини сўраш ёки пластик карталарининг рақамларини сўраш каби фирибгарлардан келган хабарларни  очмаслик, коррупция оқибатида жамиятимиз тубанлик ботқоғига ботишини хамда бу ёмон  оқибатларга олиб келаётганлигини, тиббиёт ходимлари орасида коррупция ва таъмагирликга қарши курашиш, туман тиббиёт бирлашмасида хар пайшанба куни “Коррупцияга қарши курашиш” куни деб эълон қилишни, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Адлия бўлими ва туман ИИБ билан хамкорликда “Коррупцияга қарши кураш ойлиги” ўтказиш, тиббиёт ходимлари орасида коррупцияни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш кераклигини, шу билан бирга тиббиёт бирлашмасида фуқаролар учун олиб келиниб, ишлатилаётган наркотик ва психотроп дори воситаларини ишлатишга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини, чунки ушбу жиноят тиббиёт бирлашмасида бир неча бор такрорланганлигини билдириб, барча йиғилганларни огохликка чақирилиди. Шунингдек, ТТБда жиноят содир этишга мойил шахслар айниқса порахурлик ва шу каби жиноятларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ИИБ профилактика инспектори, Туман хокимияти  вакиллари билан хамкорликда чора-тадбирлар режаси тузилиб, шу асосида ишлар олиб борилиши келишилди.

Qamashi tumani Farovon kucha № 28

Aloqa

Aloqa

+998-75-532 54 48

E mail  manzili

E mail manzili

qamashittb@etlgr.com

Online so'rov

Online so'rov

Biz bilan bo'glaning