Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 30 апрел, якшанба куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳририни қабул қилиш бўйича референдум бўлиб ўтади.Шу мунобата билан 2023 йилнинг 27 март кунида Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида депутатлар иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди. Ушбу сухбатда депутатлар томонидан тайёрланган презинтация орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳририда кузатилаётган ўзгаришлар хақида тиббиёт ходимларига батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, сўзга чиққан тиббиёт ходимлари 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда нафақат ўзлари балки оила аъзолари билан биргаликда қатнашишларини таъкидлаб ўтди.